UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  1 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5

Превью. "Динамо" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Локомотив"

“Динамо” ва “Локомотив” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган.
«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»
29 сентябрь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:30
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Рўзиқулов
Назоратчи: Г.Имомов.

Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 9та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 5 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 31:24. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 30, “Локомотив” эса 18 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

Биринчи давранинг 7-туридан ўрин олган учрашувда “Локомотив” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйиндаги ҳисобни Тўлқин Мирзаев очганди, майдон эгалари сафида Фарҳод Тожиев (иккита) ва Иван Нагаев гол уришганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0
26.04.2008 «Динамо» - «Локомотив» 3:0
03.09.2007 «Динамо» - «Локомотив» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 5тасида “арслонлар” зафар қучишган. 1 марта (2012 йил) “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. “Динамо” майдонида икки бор дуранг қайд этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика