UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  13 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  137 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0

Превью. "Динамо" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Бухоро"

Самарқандда "Динамо" клуби "Бухоро" клуби билан ҳисоб-китоб қилади.
 «ДИНАМО» - «БУХОРО»
2 ноябрь 2014. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Динамо” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 39 бор куч синашишган. “Бухоро” 20та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 56:50. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 65 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 47 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Биринчи даврада Бухородаги баҳсда дуранг қайд этилганди. Фаррух Шотурсунов 8-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Биринчи бўлимнинг ўзида Предраг Вуйович мувозанатни тиклаганди – 1:1. Ўша ўйиннинг 20-дақиқасида “Динамо” ҳимоячиси Акмал Холмуродов қизил карточка туфайли майдондан четлатилганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
20.06.2012 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
12.03.2011 «Динамо» - «Бухоро» 0:1
09.10.2009 «Динамо» - «Бухоро» 2:2
10.07.2008 «Динамо» - «Бухоро» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт
: Самарқандда бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 10тасида “Динамо” ғалаба қозонган. Учтата баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. Қолган 6та ўйинда “Бухоро” сафарда бўлишига қарамай уч очкога эга бўлган. Самарқанддаги охирги учта баҳсда биттадан гол урилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика