UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  2 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  5 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Превью. «Цементчи» - «Зомин» Янгиликлар

Превью. «Цементчи» - «Зомин»

Теглар :  ЦементчиЗомин
Эртага Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичнинг 2-тур баҳсларига старт берилади.

Бунда Қувасой шахрининг “Цементчи” жамоаси Зоминнинг “Зомин” жамоаси ўз уйида қабул қилади.

Ўзаро жамоалар учунчи бор тўқнаш келишмоқда. Биринчи бор жамоалар Ўзбекистон Биринчилиги-2015 мусобақасининг иккинчи босқич 2-турида Зоминда учрашишган эди. Ўшанда жамоалар 0-0 ҳасобида дурранга имзо чекишган бўлса, Қувосойда ўтган учрашув “Цементчи” жамоасининг 5-0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган эди. Икки учрашув натижасига кўра қувасойликлар ҳозирча устунликка эга.

Жамоалар бу йилги мавсумга пухта тайёргарлик кўрган ҳолда мусобақаларни бошлашди. Буни 1-тур натижасига кўра ҳам билиб олса бўлади. Дастлабки турда “Цементчи” жамоаси “Динамо”ни 2-0 ҳисобида, “Зомин” жамоаси эса мехмонда “Ёзёвон Лочинлари”ни 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Кўриниб турибдики, жамоалар Олий лига сари дастлабки қадамни ўзлари учун максимум даражада бажаришди.

Иккинчи тур учрашувлари ичида бу учрашувни марказий учрашув десак муболаға бўлмайди.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 30/40/30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
Ўзбекистон Биринчилиги-2015
Иккинчи босқич
2-тур. 18 август (сешанба)
«Зомин» (Зомин) – «Цементчи» (Кувасой) – 0:0. 182 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Хакимов (Самарқанд), Ш. Файзиев.
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
Амалга оширилмаган пеналти: Д. Эминов (86, «Цементчи»).
Огоҳлантиришлар: Д. Марипов (6), А. Мансуров (25), А. Абдулхақов (54) – А. Мирзаев (15), Д. Эминов (17), Д. Кобулов (52).
Четлатиш: А. Мансуров (иккинчи огоҳлантириш, 85).

«Цементчи» (Кувасой) – «Зомин» (Зомин) – 5:0. 1703 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Ш. Миржалалов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент), С. Рахманов.
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Голлар: Э. Акбаров (5, 86), Р. Мелибаев (11, пенальти), А. Файзуллаев (43, 63).
Огоҳлантиришлар: А. Файзуллаев (56) – У. Набиев (10), Д. Марипов (42).

Ўзбекистон Биринчилиги-2016
2-тур. 6 апрель (чоршанба)
«Цементчи» (Кувасой) – «Зомин» (Зомин)
Ҳакамлар:
И. Худайдатов (Тошкент), И. Носиров (Наманган), Э. Турсунов (Наманган).
Назоратчи: Р. Қоратаев (Тошкент вил.)

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика