UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32U-23 Осиё кубоги. Хитой Вьетнамни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!  2 22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:35ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  10 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  3 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  7 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  1 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  13

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум"

Олий Лига 9-тур доирасида "Бухоро" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) - «Қизилқум» (Навоий)

16 май, 2015 йил. Бухоро. 18:30.

Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Усмонов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Бухоро” ва “Қизилқум” олий лигада 28 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 34та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 46та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 46 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2014 йил биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Владимир Шишелов пенальтидан гол уриб ҳисобни очганди. Бахриддин Ваҳобовнинг урган голи ҳисобни тенглаштирганди - 1:1. Иккинчи даврда “Қизилқум” сафардан ғалаба билан қайтган. Шерали Жўраевнинг голи жамоага ғалаба келтирган - 0:1.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.10.2014 «Бухоро» - «Қизилқум» 0:1
30.03.2013 «Бухоро» - «Қизилқум» 4:3
19.10.2012 «Бухоро» - «Қизилқум» 1:0
15.10.2011 «Бухоро» - «Қизилқум» 2:1
03.10.2009 «Бухоро» - «Қизилқум» 3:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларда бир марта дуранг қайд этилган. 7 марта “Бухоро” зафар қучган бўлса, 6та ўйинда “Қизилқум” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика