UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Расман: "Динамо" буркина-фасолик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  14 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

ПРЕВЬЮ. «БУХОРО» – «НАСАФ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «БУХОРО» – «НАСАФ»

“Бухоро” ва “Насаф” олий лигада жами 31 бора тўқнаш келишган.
«БУХОРО» – «НАСАФ»
29 октябрь. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, В.Серазетдинов.
Назоратчи: Р.Мўминов.

Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Аждарлар” 14та ўйинда ғолиб бўлишган. “Бухоро” шу кунгача “Насаф”ни 9 марта мағлуб этган. 8та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 50:36. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 50 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0га тенг. “Бухоро”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг 3-турида Қаршида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар уч очкога эга бўлишган. Алишер Юсупов (иккита) ва Илҳом Шомуродов урган голларга меҳмон жамоа таркибида Воҳид Шодиев жавоб берган – 3:1. Ўша ўйиннинг 82-дақиқасида бош ҳакам “Бухоро” дарвозабони Сардор Қобулжоновни майдондан четлатганди. Бошқа ўзгариш қолмагани сабабли дарвозани ҳимоячи Георгий Квесиешвили эгаллашга мажбур бўлганди.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0
22.04.2011 «Бухоро» - «Насаф» 1:1
07.03.2009 «Бухоро» - «Насаф» 0:1
18.05.2008 «Бухоро» - «Насаф» 3:0
22.09.2007 «Бухоро» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода ўтган 15та ўйиннинг 9тасида мезбонлар ғалаба қозонишган. 4та ўйин дуранг натижаси билан ниҳоясига етган. “Насаф” шу кунгача сафарда “Бухоро”ни икки бор мағлуб этган. Охирги икки ўйинда “Насаф” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика