UZ

Сўнгги янгиликлар

11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  7 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  4 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  27 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24

Превью. "Бухоро" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Металлург"

Бугун Жамшид Саидов бошчилигидаги "Бухоро" клуби ўз майдонида Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург" клубини қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод)
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Бухоро” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 32 бор куч синашишган. “Металлург” 16та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро”да: 46:45. “Металлург” ўзаро ўйинларда 51 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 42 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

Ўтган мавсумда “Бухоро” ўз уйида ғалаба қозонган. Баҳриддин Ваҳобов, Фирдавс Асадов мезбонлар сафида тўп киритишган. Ойбек Нурбоев ўз дарвозасига гол уриб қўйган – 2:1. “Металлург” майдонида эса 4:3 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлардан Суннатилла Мамадалиев (2та), Шахзодбек Нурматов (2та), меҳмонлардан Анвар Ражабов, Сухроб Неъматов ва Отабек Исроилов тўп киритишганди.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
05.04.2014 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
10.08.2013 «Бухоро» - «Металлург» 3:1
14.09.2012 «Бухоро» - «Металлург» 2:0
15.06.2011 «Бухоро» - «Металлург» 2:1
04.04.2009 «Бухоро» - «Металлург» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бухорода бўлиб ўтган ўйинларда “Металлург” фақат бир марта ғалаба қозона олган (2008 йил). Иккита ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, қолган 13та баҳсда “Бухоро” ўз уйида ғолиб чиққан. Сўнгги тўрт мавсумда “Бухоро” ўз уйида ғалабага эришганини таъкидлаш лозим.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика