UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  7 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  18

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Пахтакор" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

2013 йилги чемпион "Бунёдкор" ўз майдонида 2014 йилги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади.
«Бунёдкор» – «Пахтакор»
7 ноябрь 2014. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, В.Серазетдинов.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.

“Бунёдкор” ва “Пахтакор” олий лигада жами 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 5та ўйинда ғалаба қозонган. “Пахтакор” бугунга қадар олий лигада “Бунёдкор”ни икки марта мағлуб эта олан. 8та учрашув дуранг ҳисобида тугаган. “Бунёдкор” шу кунгача 16та гол киритган, “Пахтакор” эса “қалдирғочлар” дарвозасига бугунга қадар 12 бор тўп кирита олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “шерлар”да ушбу кўрсаткич 14га тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Пахтакор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 2:0 га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

Дастлабки даврада “Пахтакор” майдонида бўлиб ўтган учрашувда “шерлар” муваффақиятга эришишганди. Игорь Сергеев биринчи бўлим сўнггида ва иккинчи бўлим бошида икки бор “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилганди. Кахи Махарадзе ҳисобни йириклаштирган. Баҳс тугаши арафасида Воҳид Шодиев “Бунёдкор”нинг ягона голини урганди – 3:1.

“Бунёдкор” уйида ўтган барча учрашувлар:
10.08.2013 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:2
26.06.2012 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:0
21.08.2011 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
14.03.2010 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
12.07.2009 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 2:1
08.08.2008 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:1
18.05.2007 «Бунёдкор» - «Пахтакор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Шу кунгача “Бунёдкор” уйида бўлиб ўтган 7та ўйинда 2 марта дуранг натижаси қайд этилган. “Қалдирғочлар” ўз майдонларида тўрт марта зафар қучишган. “Пахтакор”нинг бу рақиб майдонидаги илк ғалабаси ўтган йил қўлга киритилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика