UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  1 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  7 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0

Превью. "Бунёдкор" – "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" – "Насаф"

“Бунёдкор” ва “Насаф” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган.
Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Бешта ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни уч марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 24та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 9 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 29 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 14тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0 га тенг. “Насаф”нинг йирик ғалабаси эса – 2:0.

Ўтган мавсум 8-турда Қаршида кечган ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дастлабки бўлимда Илҳом Юнусов, иккинчи бўлимда Илҳом Шомуродов “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилишганди – 2:0. Тошкентда ҳам “аждарлар” ғалаба қозонишган. Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг голларига Тимур Аюпов жавоб берганди – 1:2.
 
Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:  
25.09.2014 «Бунёдкор» - «Насаф» 1:2
08.03.2013 «Бунёдкор» - «Насаф» 3:0
16.06.2012 «Бунёдкор» - «Насаф» 0:0
11.06.2011 «Бунёдкор» - «Насаф» 2:1
28.07.2010 «Бунёдкор» - «Насаф» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Тошкентда жами 8 бор куч синашишган. Шундан 6тасида “қалдирғочлар” ғалабага эришишган. “Насаф” пойтахтда ушбу жамоани бир марта мағлуб эта олган. 2012 йилда сафардан дуранг билан қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика