UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  4 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  8 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» - «МАШЪАЛ» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «БУНЁДКОР» - «МАШЪАЛ»

Тошкентдаги "Жар" стадионида "Бунёдкор" ва "Машъал" клублари ўзаро кураш олиб боришади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
10 август. Тошкент. “Жар” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент)

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 13 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 13 баҳснинг барчасида ғалаба қозонишган. Бундан ташқари “Машъал” олий лигада ҳали “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қила олмаган. Тўплар нисбати 25-0 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 39 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 0 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Машъал” ҳисобида ғалаба умуман йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

2-турда Муборакда бўлиб ўтган баҳсда “қалдирғочолар” икки тўп фарқи билан зафар қучишган. Дилшод Жўраев ҳисобни очган бўлса, баҳс сўнггида Воҳид Шодиев якуний натижани ўрнатган – 0:2.

Тошкентда ўтган барча учрашувлар:
15.03.2012 «Бунёдкор» - «Машъал» 1:0
05.11.2011 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0
05.06.2010 «Бунёдкор» - «Машъал» 3:0
12.04.2009 «Бунёдкор» - «Машъал» 3:0
26.06.2008 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0
10.11.2007 «Бунёдкор» - «Машъал» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ушбу рақиб дарвозасига гол ура олмагани ҳақида хабар бердик. Тошкентдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 13 марта гол уришган ва барча ўйинларда ғалаба қозонишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика