UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  0 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  2 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1

Превью. "Бунёдкор" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Андижон"

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" ва "Андижон" клублари ўзаро тўқнаш келишади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
31 октябрь 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клуб ўзаро 15 бор куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик ўз-ўзидан “Бунёдкор” томонида – 26:3. Ўзаро ўйнларда “Бунёдкор” 39 очкони қўлга киритган. “Андижон” эса ҳозиргача 3 очко ишлаб олган.

“Бунёдкор”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Андижон” ҳисобида ғалаба йўқлигни айтиб ўтдик.

Биринчи даврада Андижонда ўтган ўйинда “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Сато Минори биринчи бўлимда, Достонбек Ҳамдамов иккинчи бўлимда “бургутлар” дарвозасига тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014 «Бунёдкор» - «Андижон» 2:0
04.08.2012 «Бунёдкор» - «Андижон» 0:0
25.04.2011 «Бунёдкор» - «Андижон» 3:1
22.05.2010 «Бунёдкор» - «Андижон» 1:0
13.09.2009 «Бунёдкор» - «Андижон» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” Тошкентда ўтган ўйинларда 6 марта ғалабага эришган. “Бургутлар” бу рақиб майдонидан фақат бир бор (2012 йил) дуранг билан қайтган. “Андижон” сафарда “Бунёдкор” дарвозасига битта гол урган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика