UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Превью. "Бўрилар" сафарда “Кьево”ни енга оладими? Янгиликлар

Превью. "Бўрилар" сафарда “Кьево”ни енга оладими?

Теглар :  РомаКьево
Италия Чемпионати 23-тур: "Кьево" — "Рома" учрашувига оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Вероналиклар ўзларига келиб, сўнгги баҳсларда яхши ўйин кўрсатмоқдалар. Охирга вақтларда баъзи учрашувлар "Кьево" фойдасига ҳал бўлган бўлса-да, уларни ишрончли ғалаба деб бўлмайди. Тўғри, жамоа нисбатан кўпроқ гол урмоқда — охирги икки ўйинда 5та гол. Бу аввалги 7та баҳсга қараганда кўпроқ. Лекин "Кьево" сал кечроқ “уйғонмадимикан?” Ахир 22 турда атиги 9 очко йиғиб, юқорига кўтарилиш қийин вазифа-ку?!

Римликлар ўтган тур уйда "Милан"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобда дуранг ўйнашди. “Рома” ғалабага яқин эди, аммо имкониятларидан тўғри фойдалана олмади. Жамоадаги вазият қийинлигига қарамай, бош мураббий Эусебио Ди Франческога босим ўтказишмади.  Бу мавсум сафардаги ўйинларда  "бўрилар"нинг омади унчалик ҳам юришмаяпти.  11та учрашувда 3 маротаба ғалаба нашидасини суришди, сўнгги 5та ўйинда эса 1 бор ғолиб бўлдилар. Хўш, сиз бугунги ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика