UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  6 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Превью. "Аталанта" – "Валенсия" Янгиликлар

Превью. "Аталанта" – "Валенсия"

Бугун Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Италияда "Аталанта" Испаниянинг "Валенсия"сини қабул қилади.

Жамоаларнинг турнирдаги йўли

"Аталанта" — Чемпионлар Лигаси дебютанти ҳисобланади. Ҳозирча Бергамо клуби ёрқин ўйинлар намойиш этмоқда. Лекин гуруҳ босқичининг 3-туридан сўнг ҳам бергамоликлар очко ололмагандилар. 4-турда эса "Аталанта" Милан шаҳрида "Манчестер Сити" жамоаси билан дуранг қайд этди. Кейин эса Загребнинг "Динамо" клуби ҳамда "Шахтёр" жамоаси устидан ғалаба қозонди. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш ва плей-офф босқичига чиқиш учун Жан Пьеро Гасперини шогирдларига 7 очко етарли бўлди.

"Валенсия" эса "Н" квартетида "Челси" ва "Аякс"ни ортда қолдириб, биринчи поғонани эгаллади. Сўнгги ўйинда футболчилар ўз фойдаси учун вақтни чўзганларини энди нима аҳамияти бор тўғрими? Ахир энг асосийси — ижобий натижага эришдилар-ку!


Муҳим жиҳатлар

"Аталанта" кўп гол уради, аммо Чемпионлар Лигаси учрашувларида эмас

Жан Пьеро Гасперини жамоаси А Серия ўйинларида кўп гол уриш бўйича бошқалардан сезиларли фарқ билан олдинда. Мухлислар бунга ўрганиб ҳам улгуришган. Йосип Иличич ва Луис Мурьель ўндан ортиқ гол урдилар, жамоанинг асосий форварди Дуван Сапата ҳисобида эса 9та гол бор. Агар "Аталанта" 2та гол урса, ғолиб бўлади. Аммо бу "қоида" фақатгина "Женоа"га қарши ўйинда иш бермаганди — 2:2. Сўнгги тўрт турда рақиблар бергамоликлардан 13та гол қабул қилиб олдилар, уларнинг 7таси "Торино" дарвозасига киритилган.

Бироқ "Аталанта" ЕЧЛнинг 6 турида 8та гол уришга эришди. Таққослаш учун: "Бавария" — 24та гол урди, ПСЖ — 17та, "Манчестер Сити" эса — 16та. Ҳаттоки, "Валенсия" клуби ҳам гуруҳ босқичида Бергамо клубидан битта кўп гол уришга муваффақ бўлди.


Йосип Иличич ЕЧЛда ҳали битта ҳам гол уролмаган. "Валенсия" бунинг учун қулай рақиб-ми?

Словениялик ярим ҳимоячи ЕЧЛ доирасидаги баҳсларда ҳали бирорта ҳам гол уролгани йўқ. Бу "анънани" энди "Валенсия"га қарши баҳсда тузатиши лозим. Қишда Йосип Иличични деярли тўхтатиб бўлмади. Барча турнирларда сўнгги 9та баҳсда бергамоликлар етакчиси 10та гол уришга муваффақ бўлганди. Айниқса улар орасида "Торино" дарвозаси томон йўлланган хет-трик ва майдон марказидан урилган фантастик гол алоҳида ажралиб турибди.




Бундан ташқари, яна бир нарсага эътибор қаратиш даркор. Тўпурарлар пойгасида Чиро Иммболе (26) ва Криштиану Роналду (20) бошқа футболчилардан анча илгарилаб кетишган. Ҳа, "Аталанта" тўхтовсиз гол урса ҳам, Йосип Иличич уларга етиб олиши жуда қийин бўлса керак. Бироқ словениялик ўйиндан гол уриш бўйича А Серия пешқадами ҳисобланади. Таққослаш учун: Чиро Иммобиле 10та пенальтидан унумли фойдаланди, Роналду эса 7та. "Аталанта"да пенальтилар учун Луис Мурьель жавобгар.


"Валенсия" асосий муаммоси таркиб билан боғлиқ

Меҳмонлар бош мураббийи бошланғич таркиб борасида анча бош қотиришига тўғри келади. Айниқса, ҳимоя чизиғига катта эътибор бериши лозим. Жароҳат туфайли марказий ҳимоячилар Габриэль Паулиста ва Эсекиэль Гарай, шунингдек яқинда "Рома"дан келган Алессандро Флоренци соғлиғи ёмонлашгани туфайли Миланда бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади. Ҳужумда эса Родригосиз ўйнашга тўғри келмоқда. Қайдномага 3та дарвозабон ҳамда Тьерри Коррейя ва Гиллем Молина киритилган. Шунингдек, яхши янгиликлардан бири Альберт Селадес бу учрашувда Денис Черишев ва Гонсалу Гуэдеш хизматидан фойдаланаши мумкин бўлади.

Муҳим қарор — асосий голкиперни танлаш. Яспер Силлессен "Аталанта"га қарши баҳсда қайдномага киритилган. Голкипер гуруҳ босқичининг 5та ўйинида иштирок этди. Шу билан бирга, унинг ўринбосари Хауме Доменек Амстердамда ўтган "Аякс"га қарши ҳал қилувчи баҳсда қуруқ ўйин ўтказганди. 29 ёшли футболчи декабрь ўрталаридан буён "Валенсия" дарвозасини муносиб турзда ҳимоя қилмоқда.

"Аталанта"нинг таркиб билан ҳеч қандай муаммоси йўқ, ҳаммаси идеал даражада. Барча муҳим футболчилар майдонга тушишга тайёр бўлиб туришибди.


Тахминий таркиблар

"Аталанта" учун энг муқобил услуб 3та марказий ҳимоячидан иборат тактикадир. Жан Пьеро Гасперини ўзгаришларни хуш кўрмайди. Асосий вариант 3-4-1-2 тактик схемасидир. Агар ўйинчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, майдон марказида бирор хавбек ўрнига Марио Пашалич тушиши мумкин.

"Валенсия" эса 4-4-2 жойлашувидан фойдаланиши кутилмоқда. Альберт Селадеснинг аниқ бир танлови йўқ. Ҳимоя марказида Муктар Диакаби ва Эльяким Мангаля жуфтлиги бўлади.


"Аталанта" vs "Валенсия"

Гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаш 1/8 финалнинг илк ўйинини рақиб майдонида ўтказиш имконини берарди. Ҳа, бугун "Валенсия" бундан хурсанд эмаслиги аниқ. Испания жамоасининг бир қатор футболчилари жароҳат туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Меҳмонларнинг бош мураббийи Альберт Селадес беллашув давомида ўйин боришига таъсир ўтказиш учун деярли ҳеч қандай варианти йўқ. Бу ҳам етмагандек, "Валенсия" Европанинг энг кучайган жамоаси уйига ташриф буюради.

Январда "Аталанта" инқирозга учраши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқаганди, аммо жамоа дарҳол бу муаммони ҳал қилди. Ҳозир Гасперини шогирдлари кўп гол уриб, ғалаба қозонишмоқда. Шунингдек, бергамоликлар А Серияда тўртинчи ўринга чиқиб олдилар. Улар буёғига ҳам шу темпда ҳаракат қилсалар, иккинчи маротаба Чемпионлар Лигасига чиқишларига ҳеч ким тўсқинлик қилолмаслиги аниқ. Қуръа натижасига кўра, клуб бу мавсум янада узоқроққа ўтиш учун яхши имкониятга эга.

"Аталанта" уйда 2та тўп (ёки кўпроқ) фарқ билан "Валенсия" устидан ғалаба қозониши шарт. Сабаби, уч ҳафтадан сўнг жавоб учрашуви бўлиб ўтади ва жароҳат олганлар майдонга қайтади. Агар испанлар қониқарли натижа ёки кичик ҳисобда имкониятни бой берсалар ҳам, ўз уйларида тажриба ҳисобига "Аталанта"ни енгишлари мумкин бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика