UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  8 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  24 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Превью. "Андижон" - "Хотира-79" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Хотира-79"

Бугунги "Андижон" рақиб Наманган вилояти, Уйчи туманининг "Хотира-79" жамоаси ҳақида баъзи маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Маълумотларга қараганда, жамоага 1996 йили асос солинган. Илгари “Уйчи” жамоаси номи билан иштирок этган. Кейинчалик жамоанинг номи “Хотира-79”га ўзгартирилган. Айни дамда  “Хотира-79” бош мураббийи Меҳмон Солихўжаев саналади. Жамоанинг  турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни 8-ўрин. Таркибига назар ташлайдиган бўлсангиз, ўз вақтида “Нефтчи”, “Бухоро” сингари олий лига жамоалари дарвозасини қўриқлаган Фаррух Турдалиев ва “Навбаҳор”даги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраевни кўриш мумкин. Шунингдек кўп йиллар давомида биринчи лигада фаолият юритиб келаётган бир қатор иқтидорли ўйинчиларни учратиш мумкин.

Ушбу жамоа  билан охирги марта 2013 йилги биринчи табақа мусобақасида тўқнаш келганмиз. Дастлабки ўйин сафарда кечган.

«ШАРҚ» МИНТАҚАСИ
11-тур. 23 май (пайшанба)
«Хотира-79» (Уйчи) – «Андижон» (Андижон) – 0:3. 1550 томошабин.
Ҳакамлар:
Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти), Азиз Ғаниев (Тошкент), Илья Кликунов (Тошкент), Аъзам Ражаббоев.
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).
Голлар: Ғиёс Комилов (18, автогол), Баҳром Абдураҳимов (67), Лочин Солиев (87-пен).
Ноаниқ пенальти: Дилшод Назиров («Хотира-79», 84)
Огоҳлантиришлар: Миржалол Абдуллаев (56) – Даврон Турсунов (29), Асрор Раҳмонов (45), Икром Ибрагимов (49), Бекзод Ғозиев (52), Лочин Солиев (80).
Четлатишлар: Искандар Нарзуллаев (86) – Асрор Раҳмонов (иккинчи огоҳлантириш, 82).

Уйчиликларга қарши иккинчи ўйинимиз эса иккинчи давранинг дастлабки турига тўғри келган.
«ШАРҚ» МИНТАҚАСИ
12-й тур. 28 май (сешанба)
«Андижон» (Андижон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:1. 2321 томошабин.
Ҳакамлар:
Дмитрий Пислегин (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Фаррух Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
Голлар: Расул Раҳмонов (23), Лочин Солиев (36), Дмитрий Краев (44) – Фарҳод Шокиров (59).
Огоҳлантиришлар: Лочин Солиев (31), Шаҳбоз Жумабоев (80), Акмал Жўрабоев (90+1) – Даврон Исоқов (37), Акрам Бобоев (40), Элмурод Низамбоев (60).

Кўриб турганингиздек, бугун “Хотира-79” билан учинчи расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бўлажак баҳсда ҳам “Андижон”га омад тилаб қоламиз!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика