UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  10 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  22 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  3 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  30 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5

Превью. “Андижон” – “Нурафшон” Янгиликлар

Превью. “Андижон” – “Нурафшон”

4 май куни Андижонда биринчи лиганинг 8-туридан ўрин олган “Андижон” – “Нурафшон” ўйини бўлиб ўтади.

Бўлажак баҳс олдидан айрим эътиборга молик жиҳатларга тўхтатлиб ўтамиз.

НАВБАТДАГИ БАҲСГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

“Машъал-2” билан ўтган учрашувдан сўнг мураббийлар эртаси куниёқ эрталаб машғулот ўтказди. Айрим футболчилар тикланиш машғулотларини олиб борган бўлса, қолганлар тўлиқ куч билан ишлади ва етарлича “нагрузка” олди. Футболчиларнинг кайфияти юқори. Улар олий лига сари дадил харакат қилиш кераклигини яхши англаб туришибди. “Нурафшон” билан баҳсда ҳам йигитларимиз ишқибозларни қувонтириш учун бор кучларини ишга солади.  

ЎЙИННИНГ БОШЛАНИШ ВАҚТИ МАЪЛУМ

“Андижон” – “Нурафшон” ўйини эртага “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти соат 17:00га белгиланган. Чипталар сотувга чиққан.

УЧРАШУВ ҲАКАМЛАРИ МАЪЛУМ

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси, ҳакамлар департаменти бўлими мазкур учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар сифатида водийлик рефериларни тайинланган. Фарғоналик Олимжон Тўйичибоевга қанотларда Исломжон Носиров билан Максим Нехочин ассисентлик қилиб боришади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Намангандан. Захира ҳаками сифатида эса андижонлик Баҳодир Рўзиматов ишлайдиган бўлди. Учрашув назоратчи ҳаками эса наманганлик Шуҳрат Бозоровдир.

АНВАР БЕРДИЕВ ЭРТАНГИ ЎЙИННИ ҲАМ ЎТКАЗИБ ЮБОРАДИ

Биринчи лиганинг 6-турида сафарда “Цементчи”га қарши кечган баҳснинг 85-дақиқасида ҳакам томонидан қизил карточка билан четлатилган Анвар Бердиев афсуски эртанги учрашувда ҳам “Андижон”га ёрдам бера олмайди. Тажрибали ҳужумчи ўткан тур “Машъал-2” билан баҳсда дисквалификация туфайли майдонга туша олмаган бўлсада, жамоадошларига майдон четида далда бўлиб турганини эътироф этиш лозим. Шунингдек машғулотларда ҳам 39 ёшли футболчи ҳамма билан баробар ишламоқда. Бердиевнинг нечта ўйинга четлатилгани борасида ҳозирча расмий маълумот йўқ.  

 “НУРАФШОН”НИНГ БУ ЙИЛГИ ИШТИРОКИГА НАЗАР

Эртанги кунги рақибимиз Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини кўпчиликка яхши таниш бўлган мураббий – Геннадий Кочнев бошқариб келмоқда. Жамоанинг бу йилги иштирокини ҳозирча кўнгилдагидек деб бўлмайди. Боиси “Нурафшон” ортда қолган 7-турдан сўнг атига 3 очко жамғарган холос. Шунга қарамай ҳар қандай рақибни хурмат қилган холда майдонга чиқиш зарур. Умид қиламизки эртанги баҳсда футболчиларимиз рақибнинг кучига муносиб баҳо бера оладилар ва керакли уч очкони қўлга киритади.

“НУРАФШОН”НИНГ ҚАЙД ЭТАЁТГАН НАТИЖАЛАРИ

01.04.2017. 1-тур

“Нурафшон” – “Норин” - 0:1 (0:0).

04.04.2017. 2-тур

“Нурафшон” – “Ёзёвон-Лочинлари” - 3:1 (2:0).

13.04.2017. 3-тур

“Орол” – “Нурафшон” - 4:3 (1:3).

16.04.2017. 4-тур.

“Хоразм” – “Нурафшон” - 3:0 (1:0).

23.04.2017. 5-тур.

“Нурафшон” – “Насаф-2” - 0:1 (0:1).

26.04.2017. 6-тур.

“Нурафшон” – “Сурхон” - 0:1 (0:1).

01.05.2017. 7-тур.

“Истиқлол” – “Нурафшон” - 3:0 (2:0).

Ўз вақтида олий лига жамоаларида маълум фурсат фаолият юритган Михаил Спиридонов, Илья Ильин, Феруз Бобоқулов, Умрилло Рамазонов, Евгений Кочнев ҳамда Азиз Муротов бугунги кунда “Нурафшон”шарафини ҳимоя қилаётганини айтиб ўтиш лозим. Таркибида етарлича етакчи ўйинчилар бўлишига қарамай жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига хавас қилиб бўлмайди (17-ўрин).  

“Нурафшон” шу кунгача ўтказилган еттита ўйинда рақиблари дарвозасига 6та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборган.

ЖАМОА ТАРКИБИДА КИМЛАР ГОЛ УРМОҚДА?

1. Саиджон Ашуров – 2та.

2. Дилшод Файзиев – 1.

3. Умрилло Рамазонов – 1.

4. Феруз Бобоқулов – 1.

5. Фузайл Қораёғдиев – 1. 


“Андижон” матбуот хизмати.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика