UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  54 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Превью. "Андижон" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби Андижонда "Андижон" меҳмони бўлади.

«Андижон» (Андижон) – «Динамо» (Самарқанд)
5 ноябрь 2015. Андижон. "Соғлом авлод" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

 “Андижон” ва “Динамо” олий лигада 39 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида андижонликлар ғолиб бўлишган. Етти ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Андижон”ни 18 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Андижон” дарвозасига 61та гол киритган. “Андижон”нинг голлари эса 50та. “Бургутлар” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олишган бўлса, “арслонлар” 61 очкони қўлга кирита олишган. “Динамо”нинг олий лигада “Андижон” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1ни ташкил қилади. “Андижон”нинг самарқандликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:1га тенг.

Дастлабки даврада “Динамо” ўз мухлислари қаршисида зафар қучган. Азиз Ибрагимов ва Отабек Зокировнинг урган голларига “бургутлар” сафида Темур Васильев жавоб берганди – 2:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Андижон» - «Динамо» 2:3
14.04.2012 «Андижон» - «Динамо» 0:3
25.08.2011 «Андижон» - «Динамо» 2:0
14.08.2010 «Андижон» - «Динамо» 1:0
03.10.2009 «Андижон» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 13тасида ғолиб бўлган. Иккита учрашувда дуранг қайд этилган. “Динамо” сафарда 4 бор Андижондан уч очко билан қайтган. Қизиғи водийда ўтган охирги икки ўйинда “арслонлар” сафарда бўлишига қарамай ғалабага эришишган.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика