UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  7 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  1 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Превью. А Серия: Италия дербиси ёхуд "Ювентус" - "Интер" қарама-қаршлиги! Янгиликлар

Превью. А Серия: Италия дербиси ёхуд "Ювентус" - "Интер" қарама-қаршлиги!

Италия футболи шинавандалари учун яқиндагина МТРК ажойиб янгиликни туҳфа этди.


МТРКнинг "Спорт" телеканали яна жаҳон футболи трансляциясини бошлаш арафасида.

Илк трансляциянинг ўзиёқ катта жаранг солади.

А Серия "Спорт" каналига "Ювентус" - "Интер" учрашуви билан қайтмоқда. Даҳшатли "камбэк".

А Серия карвонбошчиси "Ювентус" бу турда "Интер"ни ўз уйида меҳмон қилади.
Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида "нерадзуррилар" иродали ғалабани қўлга киритишганди.
"Ювентус" футболчиси Лихтштайнернинг голига "Интер"дан Икари ва Перишич жавоб қайтаришни уддалашганди.

Ўша беллашувдан кейин кўп нарса ўзгарди.
"Интер"нинг бош қўмондони Франк де Бур барқарорсизлик туфайли истеъфога кетди. Жамоага Стефано Пиоли таклиф этилди. "Интер" инқирозга юз тутди ва кейинчалик ўзини ўнглаб олди. Жамоа турнир жадвали ўрталарида юрган даврлар ҳам бўлди ва ҳозирда Пиоли жамоаси бир қатор муваффақиятли ўйинлардан сўнг яна тепаликка чиқишга муваффақ бўлди. Айни пайтда "Интер" тўртинчи поғонада бормоқда. Мавсумнинг илк қисмини мақтанарли даражада ўтказган "Милан"дан ҳам узиб кетишга эришган "қўшнилар"нинг янги бош мураббийи Пиолига бу борада тасанно дейиш мумкин.
"Интер" 9 ўйинлик ғалабали одимга ўтган турда чек қўйди. Аниқроғи, "Интер" кутилмаганда ўз майдонида "Лацио"га ютқазиб қўйди. Қизиғи, "Интер" з уйида ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамай келаётганди. Аммо римликлар "нерадзуррилар"нинг ушбу ёқимли анъанасига нуқта қўйишни уддалашди.

Бу эса "Интер"га жуда муҳим ва марказий учрашув олдидан руҳий тарафлама тўсқинлик қилиши мумкин. Чунки жамоа ажойиб кайфият билан мавсумни давом эттираётган бир паллада "Лацио"дан учралган мағлубият Италия дербиси олдидан руҳий устунликни "Ювентус"га бериб қўйди.

Пиоли "Интер"га келганидан сўнг жамоанинг тактик схемасини ўзгартиргани йўқ. "Интер" ўша 4-2-3-1да ўйнамоқда.

Қизиғи, "Ювентус" ҳам айнан шу тактик схемадан фойдаланмоқда. Аллегри жамоа "Фиорентина"дан
ютқазганидан кейин тактик схемани ўзгартиришга қарор қилди. "Ювентус" ҳам "Интер" каби 4-2-3-1 тактик схемага ўтганидан буён учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.
Бу тактик схеманинг Аллегрига яна бир қўл келаётган томони шундаки, мураббий асосий таркибга бир вақтнинг ўзида учта ҳужумчисини майдонга туширмоқда. Манжукич ўнг қанот ҳужумчиси ролида, Игуаин марказий ҳужумчи, Куадрадо чапда ва ҳужумчи ортида Дибала. Марказия ярим ҳимоя дуэти эса Пьянич ва Хедира билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, ҳимояда ҳам ўзгаришлар юзага келган. Яъни "Ювентус" анъанавий тарзда учта марказия ҳимоячи билан ҳаракатланмайди. Чап қанотда Алекс Сандро, марказда Кьеллини ҳамда Бонуччи, ўнг қанотда эса Лихтштайнер.
"Ювентус" ҳимоясининг асосий фигураларидан бири саналган Андреа Барцальининг майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Футболчи ўйин олдидан бўлиб ўтган машғулотда бироз шамоллаб қолгани туфайли иштирок эта олмаган. Бу жиҳат ҳам Аллегрина "Интер" билан ўйинда ўша муваффақият келтираётган тактик схемасида ўйнашга туртки бериши мумкин. Чунки "Ювентус" уч марказий ҳимоячи билан ўйнайдиган бўлса, унда Барцальининг ўрни жуда муҳим бўлади. Биринчи даврадаги баҳсда айнан Барцальининг йўқлиги ҳам туринликларга панд берганди.
Катта эҳтимол билан бугун Италия дербисида ҳар иккала жамоа 4-2-3-1 тактик схемаси асосийда майдонга тушишади. Қайси жамоа бу тактик услубдан унумли фойдалана олади? Бу саволга тунда бўлиб ўтадиган фантастик матчдан жавоб излаймиз.

Туринда бўлиб ўтадиган кечани жозибасини ва учрашув тақдирини катта эҳтимол билан аргентиналиклар ҳал этишлари мумкин.
"Ювентус"нинг ҳозирги кундаги асосий фигуралари ҳисобланган Дибала ва Игуаин аргентиналик. "Интер"да ҳам ҳолат шундай. Жамоа тўпурари ва ассистенти Мауро Икарди Аргентинадан. Айнан шу футболчиларнинг ҳаракатлари бугунги кечани қандай ўтишини белгилаб беради, десак муболаға бўлмайди.

"Интер" таркибига яқинда келиб қўшилган Роберто Гальярдини майдон марказининг етакчисига айланиб бормоқда. Кондогбиа эса ўйиндан-Ўйинга кучайиб, ўсишга эришаётгани сезилиб турибди. Жоа Мариу кўпроқ ҳужумга яқин ўйнамоқда ва Икардига яхши кўмакчи бўлмоқда.

Ўйин Туринда ўтаётгани, "Ювентус" бу баҳсда фаворит номи билан ўйнаётганидан ташқари, Аллегри шогирдлари ўзлари учун янги бўлган тактик схемада рақибларини биринчи бўлимдаёқ қийин вазиятга тушириб қўйшимоқда. Буни тўғри англаган Пиоли дастлабки дақиқаларда эҳтиёткорликни икки ҳисса ошириб ўйнашлари кераклигини алоҳида таъкидлади. "Интер"нинг бу учрашувдаги асосий вазифаси тезкор гол ўтказиб юбормаслик.

Аллегри "Интер"нинг ҳужум чизиғидаги потенциалини мақташни унутмади.

"Интер" "Ювентус"нинг ўз майдонидаги давом этиб келаётган 27 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам бермоқчи. Бу уларнинг қўлларидан келиши мумкин, агарда "Интер" Туринда ўзининг ушбу мавсумдаги энг яхши учрашувини ўтказа олса...


Ўзаро ўйинлардаги факт:
Ушбу жамоалар жами 173 маротаба ўзаро дуч келишган. "Ювентус" ўтказилган 80 ўйинда ғалаба қозонган, "Интер" эса 48 баҳсда рақибидан устун келган. Қолган 45 учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати: 245-202, "Юве" фойдасига.

"Ювентус"нинг "Интер" устидан қозонган эг йирик ғалабаси 9:1 бўлган. Аксинча "Интер"нинг энг йирик ғалабаси эса 6:0.

Италия Дербиси мақомига эга қиймати юқори бўлган учрашувни бошқариш Никола Риццолига ишониб топширилган.

Италия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган яна бир қатор учрашувлар бугун бўлиб ўтади.

Кеча А Сериянинг 23-тури доирасидаги илк ўйини ўтказилди. Унда "Наполи" меҳмонда "Болонья"ни тор-мор этди.

А Серия, 23-тур. Турнир жадвали
Бугун.
"Милан" - "Сампдория" (16:30) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"Женоа" - "Сассуоло" (19:00)
"Эмполи" - "Торино" (19:00)
"Кьево" - "Удинезе" (19:00)
"Пескара" - "Лацио" (19:00) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"Аталанта" - "Кальяри" (19:00)
"Палермо" - "Кротоне" (22:00)
"Ювентус" - "Интер" (00:45) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)

7 февраль, сешанба.
"Рома" - "Фиорентина" (00:45)

"Ювентус-стэдиум"да бўладиган жангни ўтказиб юборманг. Учрашувни "Спорт" канали ёки  (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX) орқали томоша қилинг.


Сеньор ИТАЛЬЯН

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика