UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  1 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Превью: 23-тур доирасида "Derby della Madonnina" Янгиликлар

Превью: 23-тур доирасида "Derby della Madonnina"

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги турига старт берилади.

"Ювентус" - "Кротоне"

Чемпионлар Лигасида "Порту"га мағлуб бўлган "Юве"нинг жахли чиқиши аниқ. Табийки таркибда ўзгаришлар бўлади. Кьеллини сафдан чиққан ва асосий таркибда Демирал ҳаракат қилади. Қизиқ томони Пирло ярим ҳимоя маркази борасида қандай қарор қабул қиларкин? Ҳужумда Роналду ўзининг омадсиз сериясини узишга ҳаракат қилади. Криштиану қаторасига 3 ўйиндан буён гол ура олмаяпти. "Акулалар" мураббийи эса барча асосий футболчилари сафда эканлигидан мамнун бўлса керак. Кетма-кет 4 учрашувда мағлуб бўлган клубнинг хурсанд бўлишга бошқа сабаби йўқ ҳам.

Яна бир қизиқ факт, биринчи давра учрашувида "Кротоне" "Ювентус"дан очко тортиб олганди. Ўйин 1-1 ҳисобида якунланган. Табиийки, бу сафар ўша ҳисоб такрорланиши анчайин қийин. Туринликлра ўз уйида ўйнамоқда ва А Серия аутсайдери ҳамда ҳаммадан кўп гол ўтказиб юбораётган жамоани қабул қилади.


"Милан" - "Интер"

"Дерби делла Мадонина" доимо мухлислар эътиборида бўлган, ҳозир эса унга бўлган қизиқиш бир неча баробар ошган, десак муболаға бўлмайди. Анчадан буён бу икки клуб ўзаро чемпионлик соврини учун кураш олиб бормаганди. "Милан" куни-кеча Европа Лигаси қийин учрашув ўтказди ва анча куч сарфлади. Натижада Пиоли тактик схема ҳақида астойдил бош қотириши зарур. Мураббий бахтига Тоналли, Бенассер ва Кьер сафга қайтди. Ҳужумда эса Ибрагимович-Ребич жуфтлигини кўрсак ажаб эмас. Конте эса фақатгина Сенси хизматларидан фойдалана олмайди. Катта эҳтимол Эриксен бу учрашувни илк дақиқалардан бошлайди. Охирги ўйинларда даниялик ўзи учун янги позицияда ҳаракат қилишга кўникиб, тобора ўйинини кучайтириб бормоқда. 

Биринчи даврада "Милан" 2-1 ҳисобида зафар қучган, Златан дубль расмийлаштирганди. Бугунги кунга келиб эса букмекерлар "нерадзурри"ни яққол фаворит сифатида кўрмоқда. Умуман олганда бу нормал ҳолат. "Интер" нисбатан стабил таркибга эга, қўшимчасига "Црвена Звезда"га қарши беллашув ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаса керак. Шундай бўлсада, "Милан дербиси" қизиқарли ўтиши шубҳасиз.


"Аталанта" - "Наполи"

Гасперини учун энг яхши хабар - Толоининг дисквалификациядан кейин сафга қайтгани. Албатта, Жан Пьеро ЕЧЛ ўйинини ҳам ҳаёлининг бир четида сақлаётгани турган гап. Шу сабаб ротация бўлиш эҳтимоли юқори. Асосий таркибда Миранчук-Малиновский жуфтлигидан бири ўйинни бошлаши мумкин. Умуман олганда "Аталанта" ўйинга яхши кайфият ва яхши спорт формасида келмоқда, "Наполи" ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Гаттузо бекорга таркиб борасида нолимаган, бундай ҳолатда 2та фронтда жанг олиб бориш деярли имконсиз. Гулям ва Кулибали короновирусдан ҳалос бўлишди, аммо уларнинг қандай ҳолатдалиги номаълум. Қандайдир эксперимент бўлиши аниқ.

Биринчи даврада "Наполи" "Аталанта"ни 4-1 ҳисобида таслим этганди. Бергамоликлар бу сафар ўша мағлубият аламини олишни ният қилганлар ва бунинг учун етарли имкониятга эгалар. Букмекерлар ҳам айнан "Аталанта"ни учрашув фаворити сифатида кўрмоқда. "Наполи"нинг муаммоларини инобатга олсак, бу табиий. Нима бўлганда ҳам жамоалар томошабоп ўйин кўрсатиб беришларини кутсак арзийди.


"Беневенто" - "Рома"

Мезбонлар сўнгги ўйинларда анча тетик кўринишмоқда ва таркиб билан ҳам муаммолар йўқ. Инзаги фақатгина Летиция ва Барбанинг хизматларидан фойдалана олмайди. Таркибда аввалги ўйинлар билан солиштирганда кескин ўзгаришлар бўлмаса керак. Бу ўйин айниқса Фальке учун принципиал аҳамият касб этади. Футболчининг "Рома"да "кетмони учмаганди". Фонсека эса Европа Лигасидан кейин баъзи муаммоларга дуч келди. Ибаньез жароҳат олди, аввалроқ Смоллинг ва Кумбулланинг ҳам сафдан чиққанини инобатга олсак, ҳимоя маркази жамоа учун заиф нуқтага айланмоқда. Латераллардан бири Фацио ва Манчини ёнида ҳаракат қилса керак.

"Рома" ва "Беневенто"нинг охирги ўзаро беллашувида мухлислар чинакам "концерт" томоша қилишганди. Голларга бой ўйинда "бўрилар" 5-2 ҳисобда ғалаба қозонганди. Навбатдаги баҳс олдидан ҳам "жалоросси" яққол фаворит сифатида қаралмоқда ва ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган клуб класс бўйича ўзидан ортда бўлганлар билан ўйинда уч очкони қўлга киритмоқда. 


"Лацио" - "Сампдория"

Симоне Индзаги муаммолар гирдобида қолиб кетган. Олдинда жамоани "Бавария" билан ЕЧЛдаги тўқнашув кутмоқда, лекин таркибда йўқотишлар етарлича. Қўшимчасига жароҳати бўлмаган Лаццари ҳам баъзи маълум сабабларга кўра, жамоасига ёрдам беролмайди. Ушбу сабабларга қарамай, "Лацио" "Интер" билан ўйиндаги мағлубият аламини олишни истайди, устига-устак ўйин Римда ўтади. Раньерининг эса ишлари жойида. Барча етакчилар сафда ва ажойиб спорт формасида. Кандрева ва Кейтага алоҳида эътибор қаратиш лозим. Эътиборли жиҳати, ушбу икки футболчи "Лацио" сафида муваффақиятли ҳаракат қилган. Бу сафар улар собиқ жамоасини хафа қилишга ҳаракат қилади.  

Биринчи давра учрашувида "Лацио" йирик ҳисобда (3-0) мағлуб бўлганди. Бўлажак беллашув олдидан "бургутлар" фаворит сифатида қайд этилмоқда. Улар ҳам биринчи давра беллашуви, ҳам "Интер" билан ўйин учун мухлисларини хурсанд қилиш йўлида ҳаракат қилишади. Аммо сешанба кун учрашувини унутмаслик лозим. "Сампдория"нинг эса вазияти соддароқ ва Раньери шогирдлари кучли рақибга қарши қандай ҳаракат қилишни яхши билишади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика