Поттер "Фулхэм" билан 1:2 ҳақида: "Челси" бошида ўйинни назорат қилди. 10 киши бўлиб яхши ўйнадик"

Sherzod Nurmatov
13 янв 2023, 14:28
Грэм Поттер "Фулхэм"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлашимча, биз бошида ўйинни назорат қилдик, бир нечта вазиятлар яратдик, балки охирги пасни ўтказиб юбордик. Улар гол урган эпизодларда бир нечта хатога йўл қўйдик.

Иккинчи таймда яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман, кейин қизил карточка ўйинни ўзгартирди. Бироз қийналдик, лекин менимча, 10 киши бўлсакда, жуда яхши ўйнадик.

Ўтказиб юборган голимиздан ҳафсалам пир бўлди, чунки ўша вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Ишлашни давом эттиришимиз керак, бошқа ечим йўқ. Бирлашишимиз ва уч очко олишга ҳаракат қилишимиз лозим", – деди "Челси" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›