Поттер: "Челси"нинг бир қисми бўлиш – шараф"

Sherzod Nurmatov
12 сен 2022, 16:33
Грэм Поттер "Челси" бош мураббийи сифатида илк интервьюсини берди.

"Менимча, бу жуда ҳаяжонли даврнинг бошланиши. Клубнинг янги хўжайинлари менда катта таассурот қолдиришди. Аввало, инсон сифатида. Менга уларнинг клуб ҳақидаги қарашлари ва улар нимани хоҳлашлари ёқди.

Албатта, клуб тарихи ўз сўзини айтади, лекин биз буни ўзимизча ёзишга ҳаракат қиламиз.

Бу менинг фаолиятимда олдинга ташланган қадамдир. Мен Швецияда ажойиб вақт ўтказдим ва кейин Англияга қайтиб келдим, у ерда ҳам қойилмақом тажрибага эга бўлдим. Кейинги қадамни ташлаш ва бу ўйинчилар билан ишлаш, мусобақада юқори ўринлар учун курашадиган, ғалаба қозонадиган жамоа тузишга ҳаракат қилиш жуда яхши. Бу мен учун ажойиб имконият.

"Челси"нинг катта анъаналари ва тарихи бор. База атрофида айланиб, фотосуратлар, кубоклар ва номларга қараш кифоя.

Буларнинг бир қисми бўлиш имконияти мен учун катта шарафдир", – деди Поттер.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com