Поттер: "Челси" мухлислари натижалар туфайли ғазабланишга ҳақли"

Sherzod Nurmatov
25 фев 2023, 10:52
"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер жамоа қандай вазиятга тушиб қолгани ҳақида фикрлари билан бўлишди.

"Мен хўжайинлар билан гаплашдим. Ҳаммаси олдингидек – улар мени доим қўллаб-қувватлади. Мен тўрт ойдан бери босим остидаман ва уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳақида доимий саволлар оламан.

Ўз уйимизда "Саутгемптон"га ютқазаётганимиздан мухлислар хафа. Бу ҳақиқат. Мухлислар бефарқ эмас. Улар хафа бўлганларида эмоцияларини билдиришади. Мухлислар қарши бўлса, бизни қўллаб-қувватлашга мажбур қиладиган ҳеч нарса дея олмайман. Ягона ечим – ўйинларда ғалаба қозониш.

Кимдир бизнинг ҳолатимизни тушунади. АПЛда сўнгги ўринда бораётган “Саутгемптон”га ўз уйингда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлсанг, мухлислардан танқид кутиш керак. Аммо бизни бу ҳолатга олиб келган барча омиллар ҳақида ўйлашимиз керак.

Биз ёмон натижалар кўрсатяпмиз. "Саутгемптон" билан 0:1 у қадар яхши эмас. Мухлислар ғазабланишга ҳақли", – деди Поттер.

АПЛ 25-тури доирасидаги "Тоттенхэм" – "Челси" учрашуви эртага 18:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London