

Бугун, 9 июнь куни Португалия терма жамоаси Лиссабондаги Умберто Дельгадо номидаги аэропорт орқали Россияга учиб кетди.


Португалия юлдузи Криштиану Роналду аэропортга кириб кетаётган пайтда миллий жамоа формасини кийиб олган болакай форвард ортидан югурди.

"Реал" ҳужумчиси болакайни хафа қилмай, унга бир неча сония вақт ажратди.




Португалия терма жаомаси Москва яқинидаги "Сатурн" ўқув-машғулот базасида шуғулланади. Португалияликлар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Эрон, Марокаш ва Испания терма жамоалари билан ўйнайди.



