

Португалия терма жамоаси 16 йилдан бери биринчи марта Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади. Биринчи турда Гана 3:2 ҳисобида мағлуб этилди.
Бундан аввал Португалия 2006 йилда Жаҳон чемпионатининг биринчи турида ғалаба қозонганди. Ўшанда Ангола 1:0 ҳисобида мағлуб қилинган. Германиядаги ўша мундиалда португаллар ярим финалга қадар етиб боришган.


