

Сўнгги мавсумни “Айнтрахт” сафида ижарада ўтказган Кевин Траппнинг хизматларига “Порту” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Немис клуби Траппни тўлиқ сотиб олиш учун ПСЖга 9 млн фунт таклиф қилиб, рад жавобини олганди.
“Порту” эса Икер Касильясга ўринбосар сифатида Траппни кўрмоқда.



