"Порту" Жексон Мартинес билан шартномани узайтирмоқчи

Narzulla Saydullayev
10 окт 2013, 20:58
"Порту" жамоа ҳужумчиси Жексон Мартинес билан шарномани узайтиришни реъжалаштирмоқда.
Британ нашрларининг хабарларига кўра португал клуби ўзининг энг асосий ҳужумчиларидан бири жамоа сафини тарк этишидан ҳавотирда ва унинг шартномасини узайтириб, маошини ҳам ошириб қўймоқчи. Агар футболчи шартномага имзо чекишга рози бўлса, янги келишув 2018 йилгача мўлжалланади. 
 
Шунингдек "Порту" футболчини муддатидан олдин сотиб олиш нархини 40 миллиондан 50 миллион еврога ошириб қўймоқчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru