"Порту" ярим ҳимоячиси Европа топ-клублари эътиборини тортди
27 мар 2022 21:10
Янгиликлар
"Порту" ярим ҳимоячиси Европа топ-клублари эътиборини тортди
Европанинг бир қанча клублари "Порту" аъзоси Витиньяга қизиқиш билдиришмоқда.
Манбага кўра, футболчи учун асосий даъвогарлар – "Ливерпуль", "Бавария" ва "Лацио". Қайд этилишича, "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клоппнинг шахсан ўзи футболчига жиддий қизиқмоқда.
22 ёшли хавбекнинг шартномасида кўрсатилган товон пули 40 миллион еврони ташкил этади, бироқ "Порту" у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.
Витинья жорий мавсумда Португалия чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 марта ишғол қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар