«Порту» Касильясни сотиб юбормоқчи

Aziz Tukhtamuradov
24 окт 2017, 21:50
«Порту» январь ойида испаниялик дарвозабон Икер Касильясни сотмоқчи.

Аввалроқ, 36 ёшли посбон мобил телефон сабабли жамоанинг асосий таркибидан четлатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейин эса "аждарлар" бош мураббийи Сержиу Консейсау бу гап-сўзлар миш-мишдан бошқа нарса эмаслигини айтиб ўтган.

Ундан ташқари "Порту" ҳаражатларни қисқартириш мақсадида жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси (йилига 5 миллион евро) ҳисобланган Касильясдан воз кечмоқчи.

Маълумот учун, дарвозабон ва "Порту" ўртасидаги шартнома 2018 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football-espana.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›