Польша терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
21 сен 2023, 11:37
Бунгача жамоани Фернанду Сантуш бошқарган.

Польша терма жамоасида янги мутахассис иш бошлади. Польша термаси бош мураббийи лавозимини Михал Пробеж эгаллади, деб хабар берди Польша Футбол Иттифоқи расмий сайти. У аввалроқ Польша U-21 терма жамоасини бошқарган.

Бунгача Польша терма жамоасини Фернанду Сантуш бошқариб келаётган эди. У 5 та учрашувдан 3 тасида мағлубиятга учрагач, истеъфога чиқарилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rp.pl

Сўнгги янгиликлар

Барча ›