UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  0 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   1 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  45 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  25 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  278 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  15

Пол Мерсон: "Арсенал"га ҳужумчи керак" Янгиликлар

Пол Мерсон: "Арсенал"га ҳужумчи керак"

"Арсенал" собиқ футболчиси Пол Мерсон "Арсенал"нинг чемпионлик пойгасидаги имкониятлари ҳақида гапирди.

"Ҳаммада омадсиз дамлар бўлади. 38та ўйиндан иборат чемпионатда парвоз ва пасайишлар бўлиши табиий. Аммо "Арсенал" сўнгги икки ўйиндаги натижаси ("Вест Хэм"дан 0:2, "Фулхэм"дан 1:2) жуда ёмон. Агар АПЛ ғолиби бўлишни истасанг бу баҳсларда ғалаба қозонишинг лозим.

"Арсенал" чемпионликни ўйлаётган бўлса, улар ҳозироқ трансфер ойнасида иштирок этишлари лозим. Агар улар Жезус ва Нкетиа голлари эвазига "Вест Хэм" ва "Фулхэм"ни таслим қилишганида, "бизга ҳужумчи керак" деб ўйлашармиди?

Ҳужумчи жуда зарур. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. "Вест Хэм"га қарши баҳсда Жезусда иккита вазият бўлди. Тоунига ўхшаган ҳужумчи учун бу тупиришдек гап бўларди.

"Арсенал"ни узоқ йўл кутиб турибди. Жамоа ҳали ҳам пойга иштирокчиси. Улар Айвен Тоунини қўлга киритишлари лозим. Улар марказий ҳужумчи сотиб олишмаса, чемпионатда ғолиб бўлишади деб ўйламайман" - дейди "тўпчилар" собиқ футболчиси.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика