Пол Мерсон Англия Суперкубоги учун тахминини билдирди
06 авг 2023 11:30
Янгиликлар
Пол Мерсон Англия Суперкубоги учун тахминини билдирди
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон Англия Суперкубоги доирасидаги баҳс учун тахминини билдирди.
Бугун ушбу соврин учун "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
"Ўтган мавсумда "Арсенал"нинг кучли тўртликка киришини камчилик тахмин қилганди. Бироқ жамоадан ушбу мавсумда янада кўпроғини кутишмоқда. Ўтган мавсумда жамоа ўзини яхши кўрсатди. Бироқ бундай даражани ушлаб туриш - жуда қийин.
Суперкубокни қўлга киритиш "Арсенал" учун жуда қийин бўлади. Бироқ ўйинда уларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қиляпман", - деди Пол Мерсон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар