Погбанинг оёғи жароҳатланган

Mirjalol Normatov
10 окт 2019, 22:14
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погбанинг жароҳати борасидаги маълумотлар ошкор қилинди.

"L’Equipe" хабарига кўра, францияликнинг оёғидаги бармоғи суяклари синган. Ушбу жароҳати билан у 3 ҳафтани ўтказиб юборади. Шунингдек, футболчи яқин вақтларда хирургик текширувлардан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Погба Англия Лига Кубоги доирасида "Рочдейл"га қарши ўйинда жароҳатланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›