Погбанинг агенти "бьянконерилар"ни тинчлантирди
19 июл 2016 22:06
Янгиликлар
Погбанинг агенти "бьянконерилар"ни тинчлантирди
"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола миш-мишларга чек қўйди.
Сал аввалроқ Мино Райола Англияда "Манчестер Юнайтед" вакиллари билан Погбанинг трансфери бўйича музокараларни ўтказиш учун кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
"Goal" нашри ушбу масалага ойдинлик киритди.
"Газета ва интернет сайтларида ёзилганларнинг барчаси тўқима", - дейди Райола.
Англия матбуоти эса "Манчестер Юнайтед" клуби Погбани сотиб олиш учун "Ювентус"га 125 миллион евро таклиф қилгани ҳақида ёзиб чиққанди. "Ювентус" раҳбарияти ва хусусан Аллегри Англия матбуотидаги хабарлар уни безовта қилмаётгани ва Погба жамоада қолишини таъкидлаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар