Погба "Ювентус"га қайтиши борасидаги саволга жавоб берди

Mirjalol Normatov
8 окт 2021, 14:14
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ювентус"га қайтиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди.

"Собиқ клубимдаги барча жамоадошларимни қўллаб-қувватлайман. Бироқ айни дамда "Манчестер Юнайтед" футболчисиман. Амалдаги шартномам бор. Ушбу мавсумни муваффақиятли якунлашни истайман. Қолганини вақт ўтиб ўзим ҳам билиб оламан", - деди ярим ҳимоячи.

Погбанинг шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунига етади. У 2016 йилда жамоа таркибига келиб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sportmediaset