Погба ёзда "Ювентус"га қайтмоқчи

Aslanov Jasurbek
25 окт 2018, 17:02
"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба "Ювентус"га қайтмоқчи.

Маълумотларга кўра, хавбек ёзда Турин клубига қайтиши мумкин.

Погба "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувидан (0:1) олдин, рақиб жамоа устози Массимилиано Аллегрини илиқ кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Погба ҳамда жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.

25 ёшли Погба 2012-2016 йилларда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган ва 105 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport