Погба ва Лукаку АПЛ 1-турининг энг тез футболчилари

Tolibjon Qosimov
14 авг 2017, 20:58
Кеча "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" (4:0) ўйини билан АПЛ 1-турига якун ясалди.

Бугун Премьер-лига биринчи турида энг тез югурган ўйинчилар рўйхати эълон қилинди. Қизиғи, бу рўйхатнинг дастлабки тўрт поғонасидан учтасида "қизил иблислар" вакиллари жой олишган. Демак, Англия Премьер-лигасида 1-турнинг энг тез югурган футболчилари Поль Погба ва Ромелу Лукаку. Улар "болғаурарлар"га қарши баҳсда соатига 34.6 км тезликда чопишган.

АПЛ, 1-турнинг энг тез ўйинчилари:

Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") - 34.6 км/соат
Ромелу Лукаку ("Манчестер Юнайтед") - 34.6 км/соат
Тео Уолкотт ("Арсенал") - 34.4 км/соат
Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед") - 34.3 км/соат
Уилфрид Заа ("Кристал Пэлас") - 34.1 км/соат
Кристиан Фукс ("Лестер") - 34.1 км/соат
Стив Мунье ("Хаддерсфилд") - 34.1 км/соат



Маълумот учун, дунёнинг энг тез югурадиган одами Усейн Болт 2009 йил Берлинда 100 метрга югуришда жаҳон рекордини ўрнатганда соатига 43.4 км тезликда чопган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›