

"Мен билан барчаси жойида, оилам билан ҳам. Ўзгача ҳафтани ўтказдим. Чемпионлар Лигасида баҳс давомида ўйнамаслигимни билдим ва уйга борганимда уни ўмариб кетишганини аниқладим - уч одам менинг сейфимни ўғирлашди. У ерда онамнинг тақинчоқлари, Жаҳон чемпионати медалим бор эди...
Энг қўрқитгани воқеа пайтида икки фарзандим уйда энага билан эди. У барчасини эшитди, хотинимга ва қўриқлаш хизматига қўнғироқ қилди, кейин эса хонада болаларим билан қулфланиб олди. Бундан бир неча кун ўтиб у шокда эди. Энг асосийси, болаларим билан барчаси жойида", - дейди Погба.



