

"Le10sport" хабарига кўра, парижликлар 26 ёшли футболчини "Ювентус" чангалидан илиб кетишга тайёр турибди. Хавбекка "Реал" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.
МЮ футболчи учун 140 млн евро талаб қилмоқда. Бироқ клубдагилар уни иложи борича тезроқ сотиб юборишни исташмоқда.
Ушбу мавсумда Погба АПЛнинг 8 ўйинида қатнашиб, 2 голга ассистент бўлди.



