Погбанинг "Сити"га ўтиши ростми?

Aslanov Jasurbek
21 дек 2024
Поль Погбанинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақиқатга яқин эмас.

Олдинроқ, Погба "шаҳарликлар" машғулот базасига ташриф буюргани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ бу маълумот тасдиқланмади. Гвардиола франциялик футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳлаётган бўлсада, Погба "Сити" билан музокаралар ўтказмаяпти.

Погба 1 январдан янги жамоаси билан машғулот ўтказиб, 1 март (дисквалификация муддати тугайдиган кун)дан бошлаб расмий баҳсларда иштирок этмоқчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano