UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  24 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  2 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  4 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  4 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  5 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  2 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7

Погба: "Месси пиёда юрса уни танқид қилмайсизларку" Янгиликлар

Погба: "Месси пиёда юрса уни танқид қилмайсизларку"

"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба танқидга қандай муносабатда эканлигини айтди.

"Мен бошқалар фикри учун яшамайман. Ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор ва уни ҳурмат қиламан.

Футбол ўйнайман, ўзимга ёққан ишни бажараман. Яқинларим мени қўллаб-қувватлашади. Улар мен учун муҳимроқ. Биз ҳаммани яхши кўришимиз ёки барчага ёқишимизнинг иложи йўқ.

Кимдир менга "Сени ёқтирмайман" деса, бундан ғазабланмайман. Инсоннинг бунга ҳаққи бор. Сиз мени яхши кўришга мажбур эмассиз.

Ўйин услубим ҳақида гапирадиган бўлсам, доимо шундай ҳаракат қилганман. Эришган ютуқларим айнан шу услуб туфайли бўлган. Месси пиёда юрса, уни танқид қилмайсиз-ку.

Сиз менга қандай ўйнашни ўргата олмайсиз. Ҳеч ким. Футбол шундай.

4-3-3 ўйин схемаси? Агар бу фойда бермаса, бутун маъсулият менинг бўйнимда бўлади. Тасаввур қилинг, мен яхши ўйнаяпман, аммо жамоа мағлубиятга учраяпти. Кимни танқид қилишади? Мени! Агар тўп бизда бўлмаса, қандай ўйнаш мумкин? Жамоа тўп билан бўлганда ўйинга таъсир ўтказишим мумкин.

Бу адолатсизлик ва нормал ҳолат эмас. Мени ҳамма каби муҳокама қилишмайди. Буни чақирувдек қабул қиламан.

ЖЧ-2018? Франция ғалаба қозонади дея олмайман. Биз бунга қодирмиз, аммо бошқа жамоалар ҳам шундай. 15 июлда ҳаммани учрашувга чақираман" - дейди Погба.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика