Погба: "Ибрагимович ҳар сафар мени кўрганида оёқ кийимим ёки соч турмагим ҳақида гапиради"

Aslanov Jasurbek
19 авг 2016, 17:12
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадоши Златан Ибрагимович билан муносабати ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи даражали юлдузлар билан бирга тўп тепиш доимо ёқимли. "Ювентус"да ҳам биринчи даражали футболчилар билан ўйнашга муваффақ бўлганман. Ибрагимовичдек ўйинчилар эришилган муваффақият билан чекланишмайди. Юқори марраларни забт этиш учун унга ўхшаш йигитлар керак. Златан ҳазиллашишни ёқтиради. У билан ҳар сафар кўришганимизда, Ибрагимович оёқ кийимим ёки соч турмагим ҳақида гапиради. Мен эса унинг номидан жавоб бераман: "Мен Златанман!" У кулишга мажбур қилади. Ажойиб йигит" - дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports