Погба: "Энг ёмони - майдонга тушмаслик"

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2019, 21:26
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоанинг ўйинлари ҳақида гапирди.

"Бироз тушкунликка тушганман. МЮнинг ютқазаётганини кўрдим, бироқ шундай пайтларда энг ёмони - майдонга тушмаслик. Тезроқ сафга қайтиб, машғулотларга қайтишни истайман. Аммо ҳозирда энг асосийси - жароҳатдан фориғ бўлиш", - деди Погба.

"Юнайтед" ўтган турда "Борнмут"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари айни дамда 13 очко билан 10-ўринда кетишмоқда.

Погба сўнгги бора 30 сентябрь куни "Арсенал"га қарши баҳсда қатнашганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail