

"Бироз тушкунликка тушганман. МЮнинг ютқазаётганини кўрдим, бироқ шундай пайтларда энг ёмони - майдонга тушмаслик. Тезроқ сафга қайтиб, машғулотларга қайтишни истайман. Аммо ҳозирда энг асосийси - жароҳатдан фориғ бўлиш", - деди Погба.
"Юнайтед" ўтган турда "Борнмут"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари айни дамда 13 очко билан 10-ўринда кетишмоқда.
Погба сўнгги бора 30 сентябрь куни "Арсенал"га қарши баҳсда қатнашганди.



