Погба: "Болалигимда "Арсенал"га мухлислик қилганман"

Tolibjon Qosimov
15 апр 2020, 06:48
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба болалигида "Арсенал"ни қўллаб-қувватлаганини тан олди.

"Тўғрисини айтаман, аввалига мен "Арсенал" мухлиси бўлганман. Аниқки, менинг меҳрим жамоада ўйнаган барча француз ўйинчилари сабаб юзага келган. Биз акам билан "Арсенал" мухлиси эдик, лекин бошқа акам "Манчестер Юнайтед"ни ёқтирарди. Мен Тьерри Анрининг ўйинларини яхши кўрардим, айнан шу сабаб "Арсенал" мухлиси бўлганман. Кейинроқ менинг дидим ўзгарди ва мен иккинчи акам билан бирга МЮга ишқибозлик қила бошладим", - дея Погбанинг сўзларини келтирди "Манчестер Юнайтед" расмий сайти.


Поль Погба жорий мавсум АПЛда 7та ўйинда иштирок этди ва иккита голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›