Погба: "АПЛ - энг қизиқ чемпионат"

Aslanov Jasurbek
20 окт 2018, 11:07
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба АПЛни энг қизиқ чемпионат деб атади.

"Премьер-лигада нима бўлиши ҳеч қачон билмайсиз. Бу энг қизиқ чемпионат. 0:2 ҳисобида ютқиза туриб, "камбэк" амалга оширасан ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришасан. Хуштак чалинмагунча ўйин якунланмайди. Вазият ҳар он ўзгариши мумкин.

Жамоанинг барча футболчилари борини бериши керак: Дарвозабон, ҳужумчи, бошқалар. Шунчаки кўпроқ ҳаракат қил ва жамоадошингга ёрдам бер, бошқа вазиятда у сенга кўмаклашади. Жамоадошим тезлашаётганини кўрсам, рақибга ҳалал бериш учун мен ҳам шундай қилишга интиламан" - дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›