Почеттино: "Умид қиламанки, Мбаппе бутун фаолиятини ПСЖда ўтказади"

Alisher
11 фев 2022, 11:03
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино форвард Килиан Мбаппенинг эҳтимолий кетиши ҳақида гапирди.

"Умид қиламанки, Килиан бутун фаолиятини ПСЖда ўтказади - бу клуб учун жуда яхши белги бўлади. Биз бунга умид қиламиз. Мен учун у дунёнинг энг яхши 5 ўйинчисидан бири бўлиши керак, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", - дейди Почеттино.

22 ёшли форвард жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.

Олдинроқ хабар берилишича, футболчи ёзги трансфер ойнасида эркин агент мақомида "Реал"га ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Larguero

Сўнгги янгиликлар

Барча ›