Почеттино: "Тоттенхэм" футболчилари аввалги мавсумни унутишди ва янгиси ҳақида ўйлашмоқда"
Aslanov Jasurbek
11 сен 2016, 17:43
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Сток Сити" устидан қозонилган ғалабадан (4:0) сўнг, футболчилар аввалги мавсумни унутишгани ҳақида айтди.
"Тўртта учрашувда мағлуб бўлмадик, футбочилар аввалги мавсумни унутишди ва янгиси ҳақида ўйлашмоқда. Тўрт баҳсдан сўнг бизда бирорта мағлубият йўқ ва жамоа ўзига келиб олди. Энди янада кучайишимиз керак" - дейди Почеттино.