Почеттино: "Стадион билан боғлиқ вазият "Тоттенхэм"га таъсир қилмоқда"

Aslanov Jasurbek
30 янв 2019, 13:14
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг сўзларига кўра, жамоанинг ўйинига очилиши кечиктирилаётган стадион таъсир қилмоқда.

"Биз сентябрь ойида янги стадионга кўчишимиз керак эди. Февраль келди ва ҳозиргача қачон янги аренада ўйнашимизни билмаймиз. Бу клуб президенти Даниэль Леви ва раҳбарият обрўси учун салбий ҳолат, чунки улар ишни ўз вақтида биткиза олишмади.

Бу жамоага ва клубда ишлаётган барчага таъсир қилади. Шундай экан позитив кайфиятни сақлаб қолишим керак. Бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши керак" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports