Почеттино: "Мессисиз ҳамма ярим финалчиларнинг имконияти тенг"

Aslanov Jasurbek
30 апр 2019
"Тоттенхэм" мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигаси ярим финалчиларининг турнирда ғолиб бўлиш имкониятларига баҳо берди.

"Чорак финал ўйинларидан хулоса чиқарадиган бўлсак, фаворит йўқ.

Аммо таркибида Месси бор жамоани фаворит эмас деб бўлмайди. Агар аргентиналик форвард бу жамоада бўлмаганида, ҳамманинг имконияти тенг бўларди" - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси ярим финалида "Тоттенхэм" "Аякс" билан "Барселона" эса "Ливерпуль"га қарши ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com