Почеттино Мессининг ўрнини ким босиши мумкинлигини айтди

Mirjalol Normatov
2 авг 2022, 00:16
ПСЖнинг собиқ устози Маурисио Почеттино ҳужумчи Лео Месси ҳақида гапирди.

- Мессининг ПСЖга келиши ҳақидаги янгилик жуда ёқимли бўлган. Энди бемалол у билан бирга ишлаганман, яқиндан кўрганман дея оламан. Марадонани кўрганман, ҳа аргентиналикман, энди Мессини ҳам кўрдим, бир йил у билан ишладим.

Албатта, омадим келди дея оламан. Ушбу спорт турини яхши кўрадиганларнинг барчаси энг яхшилар билан ишлаш имкониятига эга бўлишни исташади.

- Сиз Мбаппе билан ҳам ишладингиз. Унинг иқтидорини қандай баҳолайсиз? Одамлар уни айни дамдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашмоқда ва Месси ҳамда Роналдудан кейинги энг яхшиси бўлади дейишяпти.

- Мен учун Месси - дунёнинг энг яхшиси. Бунга шубха йўқ. Менимча, Мбаппе Мессининг тожини олади. Шунингдек, Неймар ҳам мен учун энг яхшилардан бири.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal