

Хусусан, мураббий Лионель Мессининг яқинда коронавирус билан касалланганлигини ҳисобга олиб, жамоага қайта мослашаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Мураббийлар штаби Леонинг ушбу ҳафтадаги ўйинидан мамнун. Менимча, у аввалги даражага қайтишга қодир. Мессининг Мбаппе билан майдондаги муносабатлари аъло даражада. Улар аллақачон ўзаро тил топишган, иккаласи ҳам дунёнинг энг кучли ўйинчилари сирасига киради", — дейди Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни ПСЖ Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади.



