UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  3 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  13 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  19 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9

Почеттино: "Мени шантаж қилишларига йўл қўймайман" Янгиликлар

Почеттино: "Мени шантаж қилишларига йўл қўймайман"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.

"Раҳбарият менга ишонгани учун "Тоттенхэм"ни бошқаряпман. Алдервейрелднинг иши - вақтни бекор ўтказиш. Футболчи шартнома имзоласа у таркиб танланаётганда мураббийнинг қўл остида бўлиши керак. Шу билан бирга у машғулотларда асосий таркибга муносиб эканлигини исботлаши лозим. Танловни мураббий амалга оширади. Асосий таркибдан жой ололмаган футболчилар баъзида ўз имкониятини бошқа мураббий келгунича кутишига тўғри келади. Мени шантаж қилишларига йўл қўймайман, клуб ҳам менга босим ўтказмайди" - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, Алдервейрелд ўтган мавсум асосий таркибдаги жойини йўқотган эди. Футболчи клуб билан шартнома узайтиришни истамади. Ёзги трансфер ойнасида футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирди, аммо трансфер амалга ошмади.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика